• Jum. Okt 7th, 2022

Vazifalar taqsimoti

  • Home
  • Vazifalar taqsimoti

Туман ҳокими, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг  функционал вазифалари

ТАҚСИМОТИ

Умумий қоидалар 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сон Қарорига мувофиқ вилоят ҳокими, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг функционал вазифалари мазкур ҳужжат билан белгиланади.

Туман ҳокими туманнинг олий мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради.

Туман ҳокими ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширади ва ўзи раҳбарлик қилаётган органнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардир.

Туман ҳокими вилоят ҳокими ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва халқ депутатлари туман Кенгаши олдида ҳисобдордир.

Ҳоким Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорда биринчи ўринбосар ва ўринбосарларга эга бўлади.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда ўринбосарлари ҳоким томонидан вилоят ҳокими ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти девони билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, бу хусусда қабул қилинган қарор халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига киритилади.

Ҳокимнинг ўринбосарлари ҳоким томонидан белгиланган вазифалар тақсимотига мувофиқ иш бажарадилар. Ҳоким зиммасидаги вазифаларни бажариш имкониятига эга бўлмаган даврда унинг ваколатларини биринчи ўринбосар ёки ҳокимнинг топшириғига биноан унинг ўринбосарларидан бири бажаради.

Ҳоким, унинг ўринбосарлари бир пайтнинг ўзида бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасига асосан туман ҳокимлиги ихтиёрига қуйидагилар киради:

қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш; маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;

маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;

норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

 Туман ҳокими, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг вазифалари

 Туман ҳокимининг вазифалари

 Қуйидагилар туман ҳокимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари ижросини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини туманни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;

ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қўриб чиқади, жойларда ташкил этилган “Халқ қабулхоналари”нинг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади ва улар томонидан ташкил этиладиган қабулларда иштирок этади;

туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, туман бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси тасдиғига тақдим этади;

Вилоят ҳокими ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини туман Кенгашининг тасдиғига киритади;

ҳокимлик бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

берилган ваколатлари доирасида туман ташкилотлари раҳбарларини тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарларини сайлаш ва тайинлаш бўйича вилоят идораларига таклифлар киритади;

ўзининг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари туман Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ёки ўзгартиради,

раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида юқори турувчи ташкилотларига қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва вилоят ҳокимлигига таклифлар киритади;

Вилоят, республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради;

ўзига берилган ваколатлари доирасида умум манфаатни ифодаловчи тадбирлар ўтказиш, қўшимча корхоналар, хўжалик ташкилотлари тузиш учун, турли тармоқлар ва бошқарув соҳаларида фаолиятларни уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бошқа вилоятлари, шаҳарлари ва туманларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан шартномалар асосида ўзаро муносабатлар ўрнатади;

тумандаги маҳаллий давлат ҳокимияти ижроия органларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини, Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Олий Мажлис палаталари қарорларини, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек халқ депутатлари вилоят ва туман  Кенгашининг ҳамда вилоят ва туман ҳокимининг қарорлари ва фармойишларини бажариш бўйича фаолиятларини назорат қилади;

заруриятга қараб, аммо бир йилда камида 2 марта халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади, унинг ҳужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;

олиб бораётган ишлари ва раҳбарлик қилаётган бошқарув органларининг фаолияти ҳақида йилда бир марта халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот беради;

туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар идоралари билан ҳамкорликда иш олиб боради;

янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

нолегал миграцияга қарши курашиш, туман ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида 1-сектор раҳбари сифатида ўзига юклатилган вазифаларни бажарилишини ташкил қилади.

  1. Туман ҳокими қуйидаги комиссия ва Кенгашларга раислик қилади:

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Идоралараро вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия;

наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг туман ҳудудий комиссияси;

географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман ҳудудий комиссияси;

туман “Маънавият ва маърифат” кенгаши;

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман филиали Ҳомийлик кенгаши;

кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича туман мувофиқлаштирувчи кенгаши;

туман архитектура-шаҳарсозлик кенгаши;

давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича туман ҳудудий комиссияси;

компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича туман мувофиқлаштирувчи Кенгаши;

туман ҳокимлиги ҳузуридаги асосий турдаги ижтимоий муҳим истеъмол маҳсулотлари нархларини назорат ва мониторинг қилиш бўйича доимий фаолият юритувчи туман комиссияси;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича туман комиссияси;

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича туман комиссияси;

ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро кенгаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

  1. Қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида қуйидаги туман ташкилотлари билан жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида мувофиқлаштириш ишларини олиб боради:

Миллий хавфсизлик хизмати туман бўлими;

туман прокуратураси;

солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти туман бўлими;

туман ички ишлар бўлими (ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими);

жиноят ишлари бўйича туман суди, фуқаролик ишлари бўйича туман суди, туман иқтисодий суди, маъмурий ишлар бўйича туман суди;

туман мудофаа ишлари бўлими;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими;

Ўзбекистон адвокатлар уюшмаси туман вакили.

туман адлия бўлими.

 

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи.

 Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи.

 Қуйидагилар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги
ПҚ-4653-сон қарорига асосан қуйидагилар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) макроиқтисодий кўрсаткичларни тизимли таҳлил қилиш ва режалаштириш соҳасида:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилиб боради;

номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган минерал хом ашё ресурслари, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлайди;

мамлакатни ривожлантириш мақсадлари ва устувор йўналишларидан келиб чиқиб, ҳудудлар иқтисодиёти ва саноатини ислоҳ қилиш, барқарор ва мувозанатли ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шунингдек, ҳудудлар иқтисодиётини таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқади;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати, ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурларни ва прогноз кўрсаткичлари бажарилиши бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

асосий турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганиш, шунингдек, уларни мувофиқлаштириш ва таъсирчан чоралар белгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

б) камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:

тегишли ташкилотлар, хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши бўйича мониторинг олиб боради;

аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг даромадлари ўсишини ва харид қобилиятини оширишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолининг алоҳида қатламларини манзилли ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар бир маҳалла кесимида ўрганган ҳолда, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш чораларини кўради;

фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш ва ишлаб турган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш бўйича чоралар кўради;

туман иқтисодиёти ўсишига туртки берадиган соҳа ва йўналишларни белгилаш ва тадбиркорликни шу соҳаларда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

в) қишлоқ хўжалиги соҳасида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

г) ижтимоий соҳа ва инсон капиталини ривожлантириш соҳасида:

ҳудудлар демографик жараёнлари, аҳолининг бандлик даражаси тизимли таҳлил қилиб боради;

меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, демографик омиллар ва ҳудуднинг истиқболли иқтисодий ривожланиши асосида аҳолини иш билан банд қилишнинг прогрессив шаклларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасини ривожлантириш, кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш, хизмат ва туризм соҳасини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

д) саноатни, жумладан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш соҳасида:

ҳудудлар саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришларни яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;

саноатда фойдаланишга қайта тикланадиган, шу жумладан муқобил ва паст сифатли ёқилғиларни ишлатадиган энергия манбаларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудуд саноатининг ривожланиш ҳолати, шу жумладан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кооперация жараёнларини кенгайтириш, энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

 

ж) мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида:

ҳудудларни қурилиш, йўл-транспорт, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳолатини тизимли ва комплекс таҳлил қилади;

з) туман ташкилотлари, хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

макроиқтисодий сиёсат, иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тузилмавий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида вазирлик ва идораларнинг барча ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

ҳудудларда камбағалликни қисқартириш борасида ишлаб чиқиладиган дастурлар, амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;

туман ташкилотлари, хўжалик бошқаруви органларининг давлат дастурлари, инвестиция дастурлари, саноатни ривожлантириш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари, инвестиция лойиҳалари амалга оширишда ўзаро самарали фаолиятини ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

 

  1. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;

тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш туман комиссия;

жазони ўташ жойларидан озод этилган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишида ёрдам кўрсатиш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссия;

туман пул-кредит сиёсати комиссияси;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг низом жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича туман комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими;

туман молия бўлими;

туман бўйича ғазначилик бўлими;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими;

туман давлат солиқ инспекцияси;

туман статистика бўлими;

туман бандликка кўмаклашиш бўлими;

“Ўзбекинвест” компанияси, “Ўзагросуғурта” АЖ, “Кафолат” АЖ, “Мадад” суғурта агентлиги туман бўлими ва бошқа суғурта компаниялари филиаллари;

Барча тижорат банклари ҳудудий бўлимлари;

туман улгуржи савдо базалари;

Кўнчи деҳқон бозори

Савдо-саноат палатаси туман  бўлими.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туман бўлими.

  1. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;

«Обод қишлоқ» ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;

тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш туман комиссия;

жазони ўташ жойларидан озод этилган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишида ёрдам кўрсатиш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссия;

туман пул-кредит сиёсати комиссияси;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг низом жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича туман комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими;

туман молия бўлими;

туман бўйича ғазначилик бўлими;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими;

туман давлат солиқ инспекцияси;

туман статистика бўлими;

туман бандликка кўмаклашиш бўлими;

“Ўзбекинвест” компанияси, “Ўзагросуғурта” АЖ, “Кафолат” АЖ, “Мадад” суғурта агентлиги туман бўлими ва бошқа суғурта компаниялари филиаллари;

Барча тижорат банклари ҳудудий бўлимлари;

туман улгуржи савдо базалари;

Кўнчи деҳқон бозори

Савдо-саноат палатаси туман  бўлими.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туман бўлими

 Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар   ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

 Қуйидагилар туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

а)ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида» ПФ-5386-сон Фармонини ва 2018 йил 27 июндаги «Обод маҳалла» дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида» ПҚ-3812-сон қарорини амалга ошириш доирасида муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик сув ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолини электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш ҳолатини ўрганиш ва таклифлар киритиш;

б) коммунал хўжалиги соҳасида:

“Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги 2019 йил
7 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5017-сон Фармонида белгиланган коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ривожлантиришнинг прогнозлари ва энг муҳим дастурлари ишлаб чиқилишини ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш;

коммунал соҳадаги ҳолат ва вазиятнинг мониторингини таъминлаш, таҳлил этиш, коммунал хўжалигини ривожлантиришдаги сифатли ўзгаришлар ва тенденцияларни баҳолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, коммунал хўжалиги тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, топшириқларини, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажаришга доир фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва инновацион ғоялар ҳамда технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда коммунал хизмат кўрсатиш учун тарифлар ошганда, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини ҳимоя қилишни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги «Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун ўзбекистон республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5883-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги «Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» ПҚ-4536-сон қарорини амалга ошириш доирасида сув таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни изчил давом эттириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб этиш ва мамлакатнинг ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш;

сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва коммунал соҳа ташкилотларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашни, қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришни таъминловчи замонавий ва сифатли маҳаллий қурилиш материалларини кенг қўллашни назарда тутувчи амалий механизмлар ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

кўп квартирали уй-жойларнинг туташ ҳудудларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш ишларини ташкил этиш, кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш, мажбурий бадаллар ва фойдаланиш ҳаражатларини, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари ва нормаларини белгилашга доир талабларга риоя этилишини назорат қилиш;

иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштиришга доир дастурий ҳужжатларнинг сифатли бажарилишини назорат қилиш, ушбу соҳа ташкилотларининг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлаш;

ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини, уй-жой-коммунал хўжалиги методологиясини ҳисобга олган ҳолда, уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомил-лаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

уй-жой-коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш, хорижда ўқув стажировкалари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда, кадрларни қйта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий маҳсулотларни, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш;

в) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:

“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида атроф-муҳит сифатли ҳолатининг кафолатланган даражасига эришиш, табиатни муҳофаза қилиш, инсоннинг яшаш муҳити сифатида биосферанинг ва унинг экологик тизимлари барқарорлигини сақлаб қолиш, одамларнинг экологик хавфсизлиги, инсон ва унинг келажакдаги авлодлари генофонди тўғрисида ғамхўрлик қилишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;

“Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, йул харитлаларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва ўзаро ҳамкорлиги самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-5024-сон ва 2019 йил 30 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ПФ-5863-сон Фармонларига мувофиқ табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг асосан иқтисодий усулларини кенг қўллаш, ҳамма жойда ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз замонавий инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаришни ташкил этиш чора-тадбирларини, шунингдек, хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга нохуш таъсирини пасайтириш ва олдини олиш бўйича аҳолининг экологик хавфсизлигини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги «2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» ПҚ-4291-сон қарорларига мувофиқ чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, республикада санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини қисқартириш ва хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

барқарор ривожланиш, шунингдек, экологик билимларни тарғиб қилиш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик саводхонлик ва маданият, таълимни ошириш соҳасидаги норматив-услубий базани такомиллаштириш;

табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шунингдек, биологик ресурсларни сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган узоқ, ўрта ва қисқа муддатли республика ва ҳудудий экологик дастурларини ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;

фуқароларда атроф-муҳитга, унинг ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни шакллантириш, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш¸ оммалаштириш ва тарқатиш, экологик таълим даражасини ошириш, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар билан ишлаш соҳасида қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти иститутлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорликни, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

экологик муаммоларни ҳал этишда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

г) транспорт соҳасида:

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

транспорт ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини ҳамда ўзаро ҳамкорлигини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5647-сон Фармони ва 2017 йил 2 декабрдаги «2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3422-сон қарорини амалга ошириш доирасида йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва оқилона ташкил этиш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши, транспортда ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳаси фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5584-сонли Фармонини амалга ошириш доирасида рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт хизматларига ҳақ тўлаш бўйича аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига бериладиган имтиёзларнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиш ва уларни унификация қилишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ транспорт тизими ва транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастурининг амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;

«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, шу жумладан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати назорат қилинишини, автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши учун энергия ресурслари билан таъминлашни, шунингдек, йўл ишлари молиялаштирилишини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5890-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил                          9 декабрдаги «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4545-сон қарорини мувофиқ Йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш, назорат ва хўжалик функцияларини аниқ чегаралаш, монополиядан чиқариш, хусусий сектор корхоналарини жалб қилиш ва инвестицион жозибадорликни ошириш ҳисобига соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, йўл қурилишига инновацияларни кенг жорий этиш чораларин кўриш;

д) қурилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси доирасида амалга ошириладиган шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти, шунингдек, капитал курилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотлар ва сиёсатнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5577-сон ва 2020 йил 13 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5963-сон Фармонларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, шунингдек, муҳим объектлар, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлаш, ишлар ҳолатини ва жорий аҳволни таҳлил килиш;

шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш масалалари ва капитал қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

қурилиш комплексини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, капитал қурилишда бошқарув тизимига ва хўжалик муносабатларига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, арзон уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

шаҳарсозлик фаолияти ва капитал қурилишнинг норматив-техник ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш, шунингдек, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг замонавий усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилиш;

объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш даражасини ошириш, шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштиришни таъминлаш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришда янги самарали механизмларни жорий этиш ва танлов савдолари ўтказиш даражасини ошириш, шунингдек, шартномавий муносабатларнинг ролини кучайтириш;

шаҳарларда ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш дастурий ҳужжатларини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

инновация технологияларини ва монтажнинг илғор тизимларини жорий этиш, шунингдек, ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ишларини саноатлаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида уларни ташкил этишни такомиллаштириш йўли билан махсус ва қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш даражасини оширишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таҳлил килиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5623-сон Фармони доирасида йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;

хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини салоҳиятли инвесторларга сотиш йўли билан чуқур ўрганиш ҳамда эксперт баҳолашни амалга ошириш;

пудрат ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

капитал қурилиш соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Капитал қурилиш ва архитектура соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;

ваколатли давлат органларини жалб қилган ҳолда, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир лойиҳа-қидирув ташкилотларининг фаолияти мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини ташкил этиш;

манфаатдор ташкилот ва идораларни жалб қилган ҳолда, шаҳарсозлик ечимларининг самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий параметрларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

белгиланган талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини белгиланган тартибда чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тақиқлаш чораларини кўриш;

шаҳарсозлик субъектлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг амалга оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда техник шартлар ва регламентларга риоя этилиши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш сифати юзасидан техник назорат, шунингдек, муаллифлик назорати амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш;

ваколатли давлат органлари томонидан архитектура ва қурилиш соҳасида рухсат берувчи тартиб-таомилларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

ноқонуний қурилишнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

қурилиш-монтаж ишлари ва зарур архитектура-қурилиш назорати сифати юзасидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг тизимли мониторингини амалга ошириш;

қурилишда илғор технологиялар ва замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда, янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш, қурилишнинг юқори сифатини ва таннархини пасайтиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;

ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ўрганиш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4335-сон қарорига мувофиқ республикамизда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш мақсадида тармоқни жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш ва қурилиш материалларини экспорт қилиш ҳажмларини ошириш;

қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4422-сон қарорларига мувофиқ қурилиш индустрияси корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ қурилиш индустриясини янада модернизациялаш ва диверсификациялаш, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган тайёр маҳсулотлар турларини маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш негизида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларнинг ҳажмларини кўпайтириш, экспорт номенклатураси ва географиясини кенгайтириш ишларини ташкил этиш;

тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиб бориш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

 

  1. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

 

ўта муҳим ва тоифаланган иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлашни ташкил этилишини назорат қилувчи ҳудудий идоралараро туман комиссияси;

туман тошқинга қарши фавқулодда комиссияси;

туман ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси;

маҳаллий хомашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича махсус комиссия;

йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича туман доимий комиссияси;

автотранспорт соҳасини бошқариш ва йўловчилар ташишни ташкил қилиш бўйича туман комиссияси;

қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича туман комиссияси;

туман ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссия;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

 

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

 

туман қурилиш бўлими;

туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;

туман газ таъминоти ;

туман электр тармоқлари корхонаси;

туман йўл қурилиш таъмирлаш ташкилоти;

агросаноат корхоналаридан ташқари саноат корхоналари;

қурилиш-монтаж пудрат ташкилотлари;

транспорт ташкилотлари;

коммунал хўжалик тизими корхоналари;

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси туман филиали;

Туман экология ва табиатни мухофаза қилиш бўлими;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси.

Ободонлаштириш бошқармаси

Тоза худуд ДУК

Кадастрлар палатаси туман филиали

 

  1. Қуйидагилар туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва сув хўжалиги қурилиши соҳасида:

Туманда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотлар самарали амалга оширилишини ташкил этиш ва таъминлаш;

халқаро бозорларда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай агробизнес муҳитини яратиш;

озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини ва истеъмол рационини яхшилаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни таъминлаш;

боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжаликлари, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик каби аграр соҳанинг муҳим тармоқларини янада ривожлантириш;

агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини ҳамда соҳанинг давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни қайта фойдаланишга киритиш;

қишлоқ хўжалиги тармоқларида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишига, янги иш ўринларининг яратилишига кўмаклашиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш;

қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти ва илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, таълим ва маслаҳат хизматларини ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, уруғчилик ва наслчилик мактабларини яратиш, илғор инновацион ишланмаларни кенг жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги билан биргаликда юклатилган вазифаларни амалга ошириш;

қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги ислоҳотларнинг, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5418-сон, 2017 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» ПФ-5041-сон ва 2017 йил 31 майдаги «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5065-сон Фармонларига мувофиқ амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил қилиш;

Туман ҳокимига қишлоқ хўжалиги, ўрмонзорлар, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини таъминлаш;

Туманда қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш, сув хўжалиги қурилишини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»
ПҚ-4087-сон ва 2019 йил 25 октябрдаги «Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4499-сон қарорларига мувофиқ сувни тежайдиган самарали технологиялар, биринчи навбатда, томчилатиб суғориш технологияларини уларнинг фаолиятига жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;

фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини шакллантириш, агрокластерлар ташкил қилиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш ва доривор ўсимликлар етиштириш ҳолатини таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3671-сон қарорига мувофиқ аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартнома муносабатларига асосланган ижара муносабатлари ва хўжалик юритиш тизимини кенг ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи-ларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлайдиган қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ерларни қўриқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш ишларини мувофиқлаштириш;

ўрмон хўжалигини ривожлантириш, ўрмон фонди ва қўриқланадиган табиий ҳудудларни самарали бошқариш, дарахтзорлар ташкил қилиш, такрор экиш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, ўрмонлардан оқилона ҳамда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастурига мувофиқ қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, хусусан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб этилишини таҳлил қилиш;

қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш масалалари бўйича таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва уларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3672-сон ва 2019 йил 9 октябрдаги «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4486-сон қарорларига мувофиқ сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилишида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;

б) озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш соҳасида:

озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш тармоқларида бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, озиқ-овқат саноати корхоналарида замонавий технологияларни жорий қилиш, шунингдек, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, соҳага Ўзбекистон Республикасининг ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастурига мувофиқ хорижий инвестициялар ҳамда технологияларни жалб этиш учун шароитлар яратишга доир таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ҳамда уларни комплекс экспертизадан ўтказишни таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва диверсификациялаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологияларни кенг жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;

халқаро стандартларга жавоб берадиган озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

озиқ-овқат соҳасида энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш мониторингини ташкил этиш;

озиқ-овқат донини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш ҳамда унинг бажарилишини назорат қилиш;

Туман ҳокимига озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги  “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5303-сон Фармонига мувофиқ ички истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш масалалари мониторинги ва таҳлилини ташкил этиш, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни ривожлантиришнинг сифатли ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;

озиқ-овқат товарлари юзасидан бозорлар фаолиятини, ярмарка ва кўргазма фаолиятини мувофиқлаштириш, қишлоқ аҳолисини талаб этилган ва сифатли озиқ-овқат товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш мақсадида маркетинг тадқиқотлари ўтказилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3344-сон қарорига мувофиқ туман аҳолисини қиш-баҳор даврида узлуксиз таъминлаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашни ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

чакана ва улгуржи савдони ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини фаол жорий этиш, хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

озиқ-овқат саноати, савдо учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни юқори малакали кадрлар билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

в) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

ваколатига кирадиган масалалар бўйича «йўл хариталари»нинг амалга оширилиши тўғрисида идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, батафсил ахборотлари, материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун туман ҳокимига киритиш;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.

тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

  1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган соҳага оид ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади.

сувдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича туман комиссияси

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман қишлоқ  хўжалиги бўлими;

туман сув хўжалиги бўлими

туман мелиоратив экспедицияси бўлими;

Дон қабул қилиш пункти;

Туман Агросервис “Машина трактор парки  МЧЖ;

Пахта тозалаш корхонаси МЧЖ;

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

“Агропилла” МЧЖ;

“Ўзагрокимёҳимоя” туман филиали;

туман Фермерлар кенгаши;

туман давлат ветеринария бўлими;

туман “Давтехназорат” инспекцияси;

тумандаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи муқобил машина-трактор парклари, сув истеъмолчилари уюшмалари, биолабораториялар, омухта-ем, ёқилғи-мойлаш ва минерал ўғит шохобчалари.

барча йўналишдаги фермер хўжаликлари.

 

  1. Қуйидагилар туман ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Олий Мажлис палаталари қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

туманнинг ҳудудий ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли тасдиқланган дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш;

саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш;

хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва амалга ошириш ҳамда ҳудудда инвестицион фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини, кредитларни, молиявий ва техник ёрдамни жалб қилиш;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилиш, инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилишида тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли тезкор чоралар кўриш, лойиҳаларни амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш асосида ҳудудга жалб қилинадиган чет эл инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

Халқаро ва хорижий давлатлар молия институтлари маблағларидан марказлашган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Инвестиция масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталарнинг ҳудудий тузилмалари ва вилоятдаги бошқа ташкилотларнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириш.

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;

иқтисодиётда илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;

тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман инвестиция бўлими

  1. Қуйидагилар туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.

президент ва ижод мактаблари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техника воситалари билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланишда нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш.

Спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч, осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалари ижросини мувофиқлаштириш.

Туризм бўйича.

чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга оширади;

туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилади;

юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида иштирок этади;

чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни амалга оширади;

тегишли ҳудудларда туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлайди.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш.

 

  1. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат  тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш туман комиссияси;

оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман комиссияси;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

сил касаллигига қарши курашиш дастурини амалга ошириш бўйича туман комиссияси;

туман фавқулодда эпидемияга қарши кураш комиссияси;

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

ҳарбий хизматга мажбурларни захиралаштириш масалалари бўйича туман комиссияси;

Қуролли Кучларда хизмат қилишга чақирилувчи ёшгача бўлган ва чақирилув ёшидаги йигитларни тайёрлаш ҳолатини текшириш ва амалий ёрдам бериш комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши;

туман халқ таълими бўлими;

мактабгача таълим бўлими;

тумандаги Профессионал таълим муассасалари;

туман тиббиёт бирлашмаси;

Гулистон туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими;

туман маданият бўлими;

туман Туризм ва спорт бўлими;

Болалар ўсмирлар спорт мактаби;

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси;

Тумандаги барча касаба уюшмалари ташкилотлари;

“Гулистон ҳаёти” газетаси;

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти;

Туман давлат архиви;

70-мактаб интернати;

13-мусиқа ва саънат мактаби.

   Туман ҳокимнинг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

  1. Қуйидагилар туман ҳокимнинг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш;

оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини юритиш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;

маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш;

фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

  1. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг туман ҳокимлиги қошидаги туман бўлинмаси;

Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш бўйича туман комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

тумандаги барча фуқаролар йиғинлари;

Маҳалла хайрия жамоат фонди.

Соҳага оид масалалар бўйича тумандаги барча ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

 

Туман ҳокимининг матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича туман ҳокими маслаҳатчисининг функционал вазифалари:

ҳокимлик фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, ҳокимлик расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;

оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш;

мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этиш;

оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш.

 

Қуйидагилар туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

Туман ҳокимлигида маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этиш;

Маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш;

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида, шунингдек, уларнинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга, шу жумладан, “ўзбек тили байрами куни”ни нишонлаш бўйича маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

Географик ва бошқа топонимик объектлар, маданий мерос объектларига қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киртиш;

Ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмалари бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш;

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритиш.

Маслаҳатчи ўз зиммасига юклатилган асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда уларнинг тизимдаги ташкилот ва муассасаларда давлат тилини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ҳузурида маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилишда иштирок этиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга қаратилган буйруқ, қарор ва кўрсатмалари ижросини назорат қилиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга оид ишларни самарали ташкил қилиш мақсадида вақтинча эксперт гуруҳларини тузиш;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича вужудга келган ҳолатлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаментига маълуотнома ва таклифлар киритиш;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари муассислигида таъсис этилган оммавий ахборот воситалари, уларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини мунтазам кузатиб бориш, давлат тили қоидаларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

давлат бошқаруви, замонавий ва инновацион технологиялар, саноат, банк-молия, ҳуқуқшунослик, дипломатия, ҳарбий иш, тиббиёт ва бошқа соҳаларга оид халқаро сўз ва атамаларнинг давлат тилидаги муқобили бўйича Департаментга таклифлар киритиш;

таълимнинг барча босқичларида давлат тилини замонавий ва инновацион технологиялар асосида мукаммал ўргатиш жараёнини ташкил этиш юзасидан Департаментга, манфаатдор вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш.

Маслаҳатчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

III. Якунловчи қоидалар

  1. Туман ҳокими биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари вазифалари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ва ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимотида белгиланади.
  2. Мазкур функционал вазифалар тақсимотига заруратга қараб қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш мумкин.

 

Сайт таржимони