• Pay. Avg 11th, 2022

Tumanning investitsiya salohiyati

  • Home
  • Tumanning investitsiya salohiyati

Хорижий инвеститсиялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Сирдарё вилоятида 2021-йилнинг 1-октабр ҳолатига рўйхатга олинган чет эл инвеститсияси киритилган корхоналар сони 197 тани, жумладан Гулистон туманида 5 тани ташкил этиб, шундан 5 таси фаолият кўрсатмоқда.

Оилавий корхоналар тўғрисида маълумот

2021-йилнинг 1-октабр ҳолатига Гулистон туманида жами 46 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 8 тага кўпайганлиги кузатилган, фаолият кўрсатаётганлари эса 44 тани ташкил этади.

Гулистон туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхоналарнинг Сирдарё вилоятида тутган улуши 11,7 фоизга тенг.

2021-йилнинг январ–сентабр ойларида асосий капиталга киритилган инвеститсияларнинг умумий ҳажми 328,5 млрд. сўмни ёки 2020-йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 153,8  фоизни ташкил қилди.

Ўзлаштирилган  инвеститсияларнинг  молиялаштириш манбалари асосан корхона о`з маблаг`лари (жами инвеститсиялар ҳажмига нисбатан 77,9 %) ва чет эл инвеститсия ва  кредитлари (12,4 %) ҳисобига тўғри келди.

2021-йилнинг январ–сентабр ойларида асосий капиталга ўзлаштирилган хорижий инвеститсия ва кредитлар ҳажми 40,7 млрд. сўмни ташкил қилди .

Гулистон туманида жорий йил январ-ноябр ойларида ўзлаштирилган лойиҳалар натижасида 501 та янги иш ўринлари яратилган.

📊Гулистон туманининг “2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида туманимизда умумий қиймати 192,9 млрд.сўмлик (шундан, ўз маблағи 50,6 млрд. сўм, банк кредити 56,2 млрд. сўм, хорижий инвестиция 6,9 млн АҚШ долл) 55 та лойиҳалар шакллантирилган. Мазкур лойиҳалар ишга тушиши натижасида 743 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

📌Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида 44 та лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, жами 184,9 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган, натижада 501 та янги иш ўринлари яратилган.

2021 йил якунига қадар 11 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 242 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Сайт таржимони