• Pay. Avg 11th, 2022

Tuman haqida ma’lumot

  • Home
  • Tuman haqida ma’lumot

        Гулистон тумани тўғрисида қисқача маълумот

Гулистон туманиТошкент вилояти таркибида 1952 йил   16  апрелда ташкил этилган. Ҳозирги кунда Сирдарё вилоятининг Боёвут, Сайхунобод, Мирзаобод, Тошкент вилоятининг Бекобод тумани билдан чегарадош.

Майдони 0,35 минг км кв. 2021 йилдаги аҳолиси 75,5 минг киши. Гулистон туманида 4 та ҚФЙ, 21 та МФЙ фаолият юритади.

Жами хонадонлар сони 2020 йилда 14 минг 009 та бўлиб, уларда 74,1 минг нафар аҳоли яшайди. Ўзбеклар -85,9%, руслар-1,08%, қирғизлар-0, 57 %, тожиклар-4,6 %, татарлар-0,85 %, қорақолпоқлар- 0,02%,  украирлар-0,14%, қозоқлар-0,68%, Озарбайжонлар-0,17%, туркманлар-0,16+%, корейслар-0,55%, бошқалар -2,9%.

Маъмурий маркази – Деҳқонобод шаҳарчаси.

Суратда:

Гулистон тумани  харитаси

Т а б и а т и: Мирзачўл текислиги шарқида жойлашган. Ер юзаси текислик (ўртача бал. 250 м), сариқ-бўз қумоқ ва қумлоқлар б-н қопланган. Иқлими континентал-мўътадил. Июлда ўртача ҳарорат + 28*, январники –2 дан -4*гача.

Йилига 200-300 мм ёғин тушади. Ерости сизот сувлари шўр ва шўртобдир. Туманнинг ичидан ва ғарбий сарҳадидан Дўстлик анҳорининг Ўнг ва Сўл тармоқ ариқлари ўтади. Оқинди шўр сувларни ҳайдаш учун зовурлар қазилган.

Сайт таржимони