• Pay. Okt 6th, 2022

Васийликка ва ҳомийликка олинган ёшлар ҳамда сардорлар Кенгаши аъзолари учун сайёҳат ташкил қилинди.

Byadmin

Avg 9, 2022

Гулистон тумани ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ фаол ёшлар, туман Сардорлар Кенгаши аъзолари ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Сайёҳат давомида ёшлар Тошкент шаҳрида янги бунёд этилган Адиблар ҳиёбони, «Янги Ўзбекистон боғи» ҳамда иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб барпо этилган «Ғалаба боғи» мемориал мажмуаси ҳамда “Ice City” кўнгилочар мажмуасида бўлишди.

Сайёҳат қизиқарли ва мароқли ўтди ва ёшларда катта ижобий таасуротлар қолдирди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Сайт таржимони