• Jum. Okt 7th, 2022

Обод ва файзли масканга айланган Сойибобод

Byadmin

Avg 4, 2022

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, юрт ободлиги ва фаравонлигини таъминлаш мақсадида Гулистон туманининг барча маҳаллаларида улкан бунёдкорлик, қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юртнинг обод ва фаровонлиги маҳаллалардан, хонадонлардан бошланиши бор гап. Янгича қиёфага кириб бораётган, бир-биридан обод хонадонлари сони кўпайиб бораётган масканлардан бири Сойибобод маҳалласида «Обод хонадон, обод кўча» мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ў.Мамадаминов, туман сектор раҳбарлари, нуроний отахона ва онахонлар, маҳалла фаоллари, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, оила хамширалари, профилактика инспекторлари иштирок этди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Семинарда сўзга чиққанлар, Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилган ислоҳотлари сабаб ўзини ўзи бошқариш тизими сўнги йилларда халқимизнинг азалий ва абадий қадриятлари, эзгу орзу-умидларига ҳамоҳанг равишда ривожланаётганлиги, маҳалланинг нуфузини кўтаришга нафақат иқтисодий, ижтимоий, балки сиёсий, тарбиявий, улкан маънавий масала сифатида ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳақида фирк билдирдилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Сойибобод маҳалласида 1152 та оила, 746 та хонадонда 2949 нафар аҳоли яшаб келмоқда. Мазкур маҳаллада 1-сектор раҳбарининг «Штаби» жойлашган бўлиб, барча ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммолар тизимли хал этиб келинмоқда.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Маҳалланинг «Синчалак» кўчаси «Обод кўча» деб топилиб, семинар иштирокчилари мазкур кўчадаги «Обод хонадон» ларда бўлишди. Дастлаб семинар иштирокчилари Олим Акромқулов хонадонига ташриф буюришди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Олим Акромқулов хонадонида оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Бугунги кунда 4 нафар аёллар иш билан таъминлаган. Семинар иштирокчиларига маҳалланинг бешлиги маҳаллада амалга оширилаётган ишлар хусусида хисобот бердилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Маҳаллада «Обод ва файзли хонадон» дея эътироф этилган Мухаббат Тошболтаева, Холмамат Хушназаров ва Хасанбой Мирзақуловлар хонадонида бўлган сектор раҳбарлари ва семинар иштирокчилари хонадонда томорқадан фойдаланиш, ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Туман ҳокими Сайдимқул Бегимқулов хонадон соҳиб ва соҳибаларини эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Бугун Сойибобод маҳалласининг барча хонадонларию-кўчалари обод. Қайси бир хонадонга кирманг, хонадонлар обод, файзли бўлиб турибди. Маҳалла аҳли эса жамиятимиз ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ва туб ислоҳотлар жараёнига дахлдорлик хиссини билан яшаб келмоқда.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Нуроний отахонлару, хожи оналар дуога қўл очиб, Президентимизга эзгу тилаклар билдириб, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз равнақи йўлида қилинаётган барча ҳаракат ва эзгу ишларида Яратганнинг ўзи мадад бериб, ўз паноҳида асраб туришида дуолар қилишди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Бу каби хайрли ишлар туманнинг барча маҳаллаларида давом этади.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Сайт таржимони