• Chor. Yan 26th, 2022

Гулистон туманида 2021 йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қандай кўмаклар берилди?

Byadmin

Dek 7, 2021

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан иқтисодий-ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” амалиётга жорий этилган.

«Ёшлар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базасидир.

Гулистон туманида мазкур ишларни тизимли ташкил қилиш мақсадида бир мунча ишлар амалга оширилди. Хусусан, туманда 2021 йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга белгиланган тартиб тамойиллар асосида қуйидаги кўмаклар амалга оширилди.

1404 нафар ёшларга экин экиб даромад олишлари учун тумандаги фермер хўжаликлари ҳисобидан 0,50 сотих ер майдонлари ажратилди;

38 нафар ёшларга томорқасидан экин экиб даромад олишлари учун 19 млн 600 минг сўмлик кўчат ва уруғлар олиб берилди;

218 нафар ёшларга тадбиркорликларини бошлаш ва ривожлантириш учун 9 млрд 964 минг сўм кредит маблағлари ажратилди;

450 нафар ёшлар давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига доимий ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ёшлар жамғармаси» ҳисобидан:

39 нафар мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёшларга 28 млн 700 минг сўм бир марталик моддий ёрдам ажратилди;

40 нафар ёшларга 56 млн 300 минг сўм ҳайдовчилик курсларида ўқитиш ҳаражатлари қоплаб берилди;

31 нафар ёшларга 159 млн 600 минг сўм сафарбарлик чақирув резерви таркибида харбий ҳизмат ўташи ҳаражатлари қоплаб берилди;

111 нафар ишсиз ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш учун 426 млн 200 минг сўмлик субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб берилди;

Бундан ташқари, иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётган талаба-ёшларнинг тўлов-контрактини қоплаб бериш бўйича бугунгача “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 16 нафар талаба ёшларнинг 71 млн 100 минг сўм контракт тўловлари тўлаб берилган.

Бугунги кунга келиб «Талабага мадад» лойиҳаси доирасида келиб мурожаат қилган 46 нафар талабанинг аризаси ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш якунларига кўра,белгиланган тартиб асосида уларнинг ҳам контрактлари тўлаб берилади.

Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган бу тизим талаба-ёшлар учун, айниқса, ота-оналар учун жуда катта қўллаб-қувватлов бўла олди. Кўпчиликнинг оғирини енгил қилган «Талабага мадад» лойиҳасига аризалар қабулининг 1-босқичи якунланганини маълум қиламиз.

Ёшлар ишлари Агентлиги Гулистон тумани бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сайт таржимони