• Pay. Yan 27th, 2022

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Долзарб 40 кунлик» бўйича Гулистон туманида семинар бўлиб ўтди.

Byadmin

Dek 3, 2021

Табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар доим давлат ва жамият ҳаёти учун ўта муҳим масалалардан бўлиб келган. Айниқса, экологик муаммолар жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ҳамда глобал муаммога айланган ҳозирги бир шароитда бу масала янада долзарб аҳамият касб этади. Яшил оламни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Барчангизга маълумки, Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 2 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда айнан шу масала илгари сурилди. Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси барча ҳудудларда бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам жадаллик билан давом этмоқда. Дастлаб, эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” вилоят миқёсида пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошланди. Хусусан, Гулистон туманида ҳам бу ишлар қизғин давом этмоқда. Туманда кўчатларнинг ноябрь-декабр ойларида 618 мингтаси, 1 млн 30 минг донаси баҳорги кўчат экиш мавсумида экилиши режа қилинган. Бугунги кунда 700 минг туп мевали ва манзарали кўчат экилган бўлиб, «Долзарб 40 кунлик» бўйича белгиланган режа 113 фоизга бажарилди. Экилган ниҳолларнинг қарийб 98 мингтасини мевали кўчатлар ташкил этади. Шунингдек, 30 мингтадан ортиқ манзарали ва мевали дарахт қаламчалари экиш ҳам назарда тутилган.

“Долзарб 40 кунлик” бўйича кўчатлар туманнинг иқлим шароити ва мелиоратив ҳолатидан келиб чиқиб танланди.

Кўчат экиш, кўчат қаламчалари тайёрлаш ва уларни экиш ҳамда парвариши, суғориш, кўчат экишда эътибор бериладиган жиҳатлар хусусида бугун Гулистон туманида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ва туман сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

 

Семинарда кўчат қаламчалари тайёрлаш, экилган ниҳолларни парваришлаш ва уларни суғориш бўйича маълумот берилди.

Нуронийлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун дуога қўл очдилар. Вилоят ва туман сектор раҳбарлари семинарда кўчат ўтказдилар.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Сайт таржимони