• Pay. Yan 27th, 2022

Гулистон туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ноябр-декабр ойларида 700 минг туп мевали ва манзарали кўчат экилди, «Долзарб 40 кунлик» бўйича белгиланган режа 113 фоизга бажарилди.

Byadmin

Dek 2, 2021

Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси барча ҳудудларда бўлгани каби Гулистон туманида жадаллик билан давом этмоқда. Дастлаб, эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси туманда пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошланди.

Лойиҳа доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик”да туманимиз бўйича 618 минг туп дарахт ва буталар экиш режа қилинган. Бунда кўчатлар туманимизнинг иқлим шароити ва мелиоратив ҳолатидан келиб чиқиб танланди.

Умуммиллий лойиҳада кенг жамоатчилик, хусусан нуронийлар ва ёшлар фаол қатнашди. Бу тизимли ва режали ишларнинг самараси ўз натижасини берди. Туманда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ноябр-декабр ойларида 700 минг туп мевали ва манзарали кўчат экилди, «Долзарб 40 кунлик» бўйича белгиланган режа 113 фоизга бажарилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Сайт таржимони