• Pay. Avg 11th, 2022

Олий Мажлис Қоснунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов Гулистон туманида бўлди.

Byadmin

Noy 29, 2021

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш, сайловчиларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Гулистон тумани ҳудудларида бўлди.

Депутат Иномжон Қудратов туман ҳокими С.Бегимқулов ҳамроҳлигида туман худудларида амалга оширилаётган ишлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари билан танишди.

Аҳолини қандай муаммолар қийнаяпти? Депутат ҳудуддаги ҳолатни ўрганди. Фуқаролар билан мулоқот қилди, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Уларнинг ечими бўйича ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиб, амалий кўмак бериш мақсадида тегишли ташкилотларга зарур топшириқлар берилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов ва туман ҳокими Сайдимқул Бегимқуловлар Ҳ.Олимжон ва Бирлашган маҳаллаларида барпо этилаётган боғга кўчат экдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Сайт таржимони