• Pay. Avg 11th, 2022

Германиянинг «Haselnuss T&B GmbH» компанияси билан Гулистон тумани ҳокимлиги ўртасида меморандум имзоланди.

Byadmin

Noy 29, 2021

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 24 ноябр куни бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар мавзусидаги видеоселектор йиғилишида мева-сабзавотчилик экспортини бугунги кундаги 1,2 миллиард доллардан камида 5 миллиард долларга кўпайтириш бўйича барча имкониятлар борлигини қайд этиб ўтгандилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли қарори ва видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бугун Гулистон тумани ҳокими Сайдимқул Бегимқулов Германиянинг «Haselnuss T&B GmbH» компанияси раҳбари Тагиев Ўрхан билан туманда «помидор етиштириш, уни қайта ишлаб тайёр маҳсулотга келтириш» лойиҳасини амалга ошириш масаласи бўйича музокалар олиб борилди.

Музокара натижаларига кўра туман ҳокимлиги ва «Haselnuss T&B GmbH» Германия компанияси билан Меморандум имзоланди.

Ушбу лойиҳанинг бошланғич қиймати 200 минг Еврога тенг бўлиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилади. Лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 50 та янги иш ўринлари яратилиб, иш ўринларига биринчи навбатда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» да турган фуқаролар қабул қилиниши режалаштирилди.

“Haselnuss T&B GmbH” компанияси билан Гулистон тумани ҳокимлиги ўртасида имзоланган келишувга кўра, 50 гектар майдонда табиий усулда етиштирилган маҳсулотни Европа давлатларига экспорт қилиш йўлга қўйилади.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Сайт таржимони