• Pay. Yan 27th, 2022

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Byadmin

Noy 26, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Бош вазир Имрон Хонни таваллуд куни билан чин дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, дўст Покистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мулоқотлар фаоллашгани, икки томонлама товар айирбошлаш кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсгани ва ишбилармонлар ўртасидаги кооперация кучайгани мамнуният билан қайд этилди. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, фармацевтика ва кимё саноати, тўқимачилик ва қурилиш материаллари тармоқлари, бошқа соҳалардаги инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар минтақада йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бўлажак учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Сайт таржимони