• Pay. Yan 27th, 2022

Банк раҳбарлари ва ёшлар…

Byadmin

Iyun 25, 2021

Банк раҳбарлари ва ёшлар: Ўзбекистон Республикаси «Ўзсаноатқурилишбанк» Бошқаруви раҳбарияти Гулистон тумани ёшлари билан учрашди.

Ёшларга оид давлат сиёсатига нисбатан ижобий муносабатни янада мустахкамлаш хамда ёшлар билан учрашувлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Ўзсаноатқурилишбанк» Бошқаруви Раиси ўринбосари Гулистон тумани ёшлари билан учрашди.

Ташкил этилган учрашувда Республика «Ўзсаноатқурилишбанк» Бошқаруви Раиси ўринбосари З.Азимов, республика банкининг департамнт директорлари, туман ҳокимининг бринчи ўринбосари Б.Ботиров ҳамда вилоят тижорат банклари раҳбарлари ва банд бўлмаган, муаммоси мавжуд бўлган уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Фото. Гулистон тумани

Учрашув юзма-юз, очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Қизғин мунозараларга бой ўтган мулоқотда мамлакатмизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, хусусан тижорат банклари томонидан имтиёзли шартларда ажратилаётган кредитлар ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» Бошқарувининг бу борада олиб бораётган ишлари айтиб ўтилди. Ёшлар ўзини қизиқтирган саволларига шу ерни ўзида жавоб олишди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Очиқ мулоқот якунида «Ўзсаноатқуриилишбанк» раҳбариятининг Гулистон туманида истиқомад қилувчи «Ёшлар дафтари» даги бир гуруҳ ёшларга ўз-ўзини банд қилишлари ва тадбиркорлик фаолиятларини бошлаб олишлари учун зарур барча жиҳозлар ва иқтидорли ҳамда фаол ёшларга китоб жамланмалари, турли совғалар берилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Шундан сўнг, «Ўзсаноатқуриилишбанк» раҳбарияти тумандаги «Мисс Миледи» тикувчилик корхонасида бўлиб, корхонанинг 2 та келгусидаги лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Сайт таржимони