• Pay. Okt 6th, 2022

«Ташаббус — 2021» кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари Гулистон туман ҳокими эътиборида

Byadmin

Iyun 10, 2021

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Ташаббус-2021” кўрик танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Танловда саксон нафардан ортиқ саноат соҳасида, маиший хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар, шунингдек, фермер ва ҳунармандлар ўзаро беллашди. Беллашувда Гулистон туманидан 5 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунармадлар турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилди.

Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Унга кўра, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинациясининг 1-ўринга лойиқ деб топилган “Miss Miledi” жамоаси раҳбари Маллабоева Наргизахон Исмоилжоновна Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритган бўлса, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинациясида 2-ўринни ЯТТ “СУЛТОНОВ ШУҲРАТЖОН ҲАСАН ЎҒЛИ”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинациясида 2-ўринни ЯТТ “ЮЛДАШЕВА НОДИРА АБДУМАННОБОВНА”, “Йилнинг энг яхши тадбиркори Аёли” номинациясида соҳибаси “ТИКУВ МАРКАЗ КАМИЛА” нодавлат таълим муассасаси раҳбари АНОРКУЛОВА ЖАМИЛА КЕЛДИБАЕВНА , “Йилнинг энг яхши фермери” номинациясида 3-ўринни “ШОДЛИК ҚУВОНЧ ФАЙЗ” КЎП ТАРМОҚЛИ фермер хўжалиги раҳбари НАБИЕВ МУРАТЖАН ХАЛИКОВИЧлар қўлга киритдилар.

Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Бугун туман ҳокимлигида ушбу тадбиркорлар туман ҳокими эътиборида бўлди.

Ғолибларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Сайт таржимони